2014 йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳрида Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати.
Суҳбат чоғида вазирлар Ўзбекистон — Туркия муносабатлариниг ҳозирги аҳволи ва уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашди ҳамда турли даражадаги икки томонлама алоқалар жадвалини кўриб чиқди.
Ўзбекистон томони 2015—2016 йилларда БМТнинг Хавфсизлик кенгаши доимий бўлмаган аъзолиги учун бўлиб ўтадиган сайловда Туркия номзодини қўллаб-қувватлашини расман тасдиқлади.
Шунингдек, учрашувда халқаро ва минтақа сиёсатининг айрим муаммолари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)