Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида янги болалар боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Янги маданият ва истироҳат боғи бундан бир неча ой аввал чўл бўлган ҳудудда «Гули Лола» корхонаси томонидан барпо этилди.
Айни дамда боғ ҳудудидаги йўллар асфальт қилиниб, турли ўсимликлар экилган; қулай ва чиройли ўриндиқлар ўрнатилган.
Тез орада янги аттракционлар келтирилиб, оилавий хордиқ чиқаришга кўмак берадиган боғ инфратузилмаси шакллантирилади.
Изоҳ (0)