Таиланднинг янги Бош вазири Прают Чан-Оча яқин йилларда амалга ошириладиган катта ўзгаришлар борасида таклиф билдириши керак бўлган Ислоҳотлар бўйича миллий кенгаш аъзолари олдида нутқ сўзлар экан, сиёсий рақиблари жодугарларни Бош вазирга нисбатан лаънат ўқишга кўндирилгани ҳақида шикоят қилди. Бу ҳақда «Вести» хабар бермоқда.
Бош вазир ислоҳотлар мамлакатда тартиб ва тинчлик ўрнатилишига умид билдирар экан, томоғи ва танасининг орқа (курак) қисмида оғриқ сезаётганини маълум қилди. «Менга лаънат ўқилганини айтишди. Шундан сўнг, танамда титроқ пайдо бўлгунга қадар бошимдан муқаддас сув қуйдим. Шу сабабли шамоллаб қолдим», — деди Прают Чан-Оча.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд ҳарбий хунтаси етакчиси Прают Чан-Оча 21 август куни мамлакат Бош вазири этиб сайланган.