Daryo

Сербия баллистик ракеталар ишлаб чиқаришда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

Сербия қисқа масофага учадиган ракеталарни аллақачон ишлаб чиқармоқда. Мамлакат узоқ масофага учадиган баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришни эса бир йил ичида бошлаши мумкин.

1 дақиқа ўқиш10 206 кўришлар0 изоҳ0

Сербия президенти Александр Вучич Ўзбекистон билан мудофаа саноати, жумладан, узоқ масофага учадиган баллистик ракеталар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у 8 сентябрь куни Белградда ўтказилган бизнес форумида маълум қилди.

Вучичнинг айтишича, Сербия қисқа масофага учадиган ракеталарни аллақачон ишлаб чиқармоқда. Мамлакат узоқ масофага учадиган баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришни эса бир йил ичида бошлаши мумкин. Президент бу борада Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.

“Биз мудофаа саноатида катта натижаларга эришишимиз мумкин. Технологиялар трансферини олмоқдамиз ва айрим давлатларга технологиялар тақдим этмоқдамиз”, деди Вучич.

Унинг сўзларига кўра, Сербиянинг мудофаа саноатидаги технологик ва ишлаб чиқариш имкониятлари сезиларли даражада ривожланган. Вучич Ўзбекистонни ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш мумкин бўлган давлатлардан бири сифатида кўрсатди.

Бизнес форумда икки мамлакатнинг 200 нафардан зиёд расмий ва ишбилармон доира вакиллари, етакчи саноат ва савдо корхоналари раҳбарлари, хусусан, Сербиянинг “Галеника”, АбелаПҳарм, Госа ФОМ, ЮМCО, Лусс Textile каби компаниялари қатнашган.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида самарали ўтган олий даражадаги музокаралар икки томонлама алоқаларда янги саҳифа очганини таъкидлаганди. Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилгани асосий натижа бўлган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар