Daryo

Расман: Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси бўлди

Шу муносабат билан президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

1 дақиқа ўқиш5 309 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон президентининг фармони билан Ғофуржон Мирзаев бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Бундан илгарироқ унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди. 

Ушбу лавозимда Ғофуржон Мирзаев 2024 йил январдан буён Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимида ишлаб келган Қаҳрамон Қуронбоев ўрнини эгаллади. 

Ғофуржон Мирзаев ҳақида

У 1964 йил 21 апрелда Фарғона вилоятида туғилган. 1990 йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-электрик мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (сиртқи) иқтисодчи мутахассислиги бўйича битирган. Ғофуржон Мирзаев 2016 йилдан Сирдарё вилояти ҳокими вазифасига киришган. 2020 йилда Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланган. 2022 йилда эса президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар