Daryo

Паркентдан Тошкентга электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Йўловчилар манзилга 50 дақиқада етиб бориши мумкин. Чипта нархи катталар учун 10 минг сўмгача, 10 ёшгача бўлган болалар учун 6,5 минг сўм этиб белгиланди.

1 дақиқа ўқиш4 582 кўришлар0 изоҳ0

Паркент–Тошкент–Паркент йўналишида 7 сентябрдан шаҳарлараро электропоезди қатнови бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Поездда 586 ўриндиқ бўлиб, жами 1154 тагача йўловчи сиғими мавжуд. Чипталар нархи катталар учун 10 минг сўмгача, 10 ёшгача бўлган болаларга 6 ярим минг сўм этиб белгиланди. Манзилгача бўлган масофа 50 дақиқани ташкил қилади.

Президентнинг 2025 йил 27 январдаги қарори асосида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан Тошкент вилоятидаги Байтқўрғон–Паркент темир йўл линиясининг қурилиши 2025 йил январь ойида бошланган эди. Лойиҳа доирасида дастлаб, узунлиги 24 километрдан иборат бўлган электрлаштирилган темир йўл, 3 дона темир-бетон кўприк, 1 дона автомобил йўл ўтказгич, 76 дона сув ўтказиш иншооти ҳамда 16 дона автомобил йўли ва темир йўли кесишмалари, бундан ташқари, 50 ўринли “Паркент” темир йўл бекати қурилди.

Фото: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

Хабарда таъкидланишича, мазкур йирик лойиҳа фойдаланишга топширилиши келгусида Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳам сайёҳлик манзилига айланади. Бу нафақат маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринларини яратади, балки мамлакат туризм секторига ҳам катта фойда келтиради.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар