Daryo

Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли барча фуқаролар ҳушёрликка чақирилиб, шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этиш сўралди.

1 дақиқа ўқиш71 840 кўришлар1 изоҳ24

Исроилдаги элчихона ушбу давлатда истиқомат қилаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди.

Яқин Шарқ минтақасидаги вазият кескинлашиши эҳтимоли мавжудлиги муносабати билан, элчихона барча фуқароларни ҳушёрликка чақириб, шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўради.

Фуқароларга қуйидаги тавсиялар берилди:

  • Исроил давлат органлари, жумладан, Фуқаро фронт орти қўмондонлиги (Home Фронт Cомманд) томонидан берилаётган расмий хабарлар ва кўрсатмаларни мунтазам кузатиб бориш ҳамда уларга қатъий амал қилиш;
  • яшаш ёки иш жойига яқин бўлган бошпана жойлашувини олдиндан аниқлаб қўйиш;
  • сафар ва ҳаракатланишни режалаштиришда эҳтиёткорликка риоя қилиш, расмий чекловлар ва хавфсизлик билан боғлиқ огоҳлантиришларни инобатга олиш;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо олиб юриш, яқинлар билан доимий алоқада бўлиш.

“Илтимос, хотиржамликни сақланг, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатманг ҳамда фақат расмий манбалар ахборотига таянинг. Элчихона вазиятни доимий равишда кузатиб бормоқда ва зарурат туғилганда қўшимча маълумот беради”, дейилади элчихона хабарида.

Элчихона билан боғланиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш мумкин:

  • 03-672-2466
  • 03-672-2371
  • 03-758-5075
  • 03-758-5076
Фавқулодда ва шошилинч ҳолатларда қуйидаги рақамга қўнғироқ қилиш мумкин: +972 54 485 1397.

Элчихона бундан аввал 16 июнда фуқароларга мурожаат қилиб, ушбу давлатга кириб келиш ва мамлакатдан чиқиб кетишда божхона қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар