Daryo

Исроилдаги ўзбекистонликлар эҳтимолий ҳужумлар туфайли огоҳликка чақирилди

Элчихона фуқароларга тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди

1 дақиқа ўқиш5 057 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ракета отишмалари кутилиши муносабати билан ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига 13 июнь куни огоҳлантириш билан чиқди.

Фото: “РИА Новости”

Унда фуқаролар тезкор эҳтиёт чораларини кўриши қатъий тавсия қилинган. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига кириш, Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб бориш, Исроил фронторти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилиш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва элчихонанинг алоқа маълумотларини доимо бирга олиб юриш сўралмоқда.

Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилиш мумкин:

Фавқулодда ёрдам телефонлари:

  • 03-672-2466
  • 03-672-2371
  • 03-758-5075
  • 03-758-5076

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

  • 054 485 1397

Электрон почта:

ил[email protected]

Исроил 13 июнга ўтар кечаси Эронга йирик кўламда ҳужум уюштириб, мамлакат ядровий дастурининг асосий объектлари ва юқори мартабали ҳарбий раҳбарларини нишонга олди. Исроил кейинги ҳаракатларга тайёргарлик кўриш мақсадида ўн минглаб аскарларни жалб қилаётгани таъкидланган. Мамлакат фавқулодда ҳолат эълон қилиб, ҳаво ҳудудини ёпди. Исроил Эрондан жавоб ҳужумини кутмоқда. 

Эрон Исроил ҳужумларига қатъий жавоб қайтаришни ваъда берди. “Душманлар қуролли кучлардан қатъий жавоб кутсин. Қуролли кучларимиз бунга ҳар томонлама тайёр ва албатта қатъий жавоб беради”, деган Эрон қуролли кучлари генерали Аболфазл Шекарчи.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар