Daryo

Эрон АҚШнинг F-15 қирувчисини йўқ қилди ва Амазон дата-марказига зарба берди

Иордания ва Баҳрайндаги объектлар нишонга олинди. Эрон буни “Дарховин” атом электр станциясига қилинган ҳужумга жавоб деб атади.

1 дақиқа ўқиш10 806 кўришлар0 изоҳ21

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) АҚШнинг Иорданиядаги ҳарбий базаси ва Баҳрайндаги Амазон дата-марказига ҳужум қилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

ИИҚК маълумотларига кўра, ҳужумлар қанотли ракеталар ёрдамида амалга оширилган. Баҳрайн Эроннинг бир нечта ракеталарини тутиб олган, бироқ ҳужум борасида бошқа изоҳ бермаган. Эрон томони Иорданиядаги ҳарбий базага ҳужум натижасида ангарда турган F-15 қирувчи самолёти йўқ қилинганини таъкидлади. Шунингдек, ИИҚК ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг радарига зарба берганини айтди.

Мазкур ҳужумлар АҚШнинг яқинда “Дарховин” атом электр станциясига уюштирган зарбаларига жавобан амалга оширилган. Эрон ушбу АЭС қурилиш босқичида эканини ва ҳарбий объект эмаслигини таъкидлаган.

АҚШ ва Эрон июль ойи бошида жанговар ҳаракатларни қайта тиклади. Америка ҳарбийлари Эрон инфратузилмасига ҳужум қилмоқда, Теҳрон эса АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига зарба бермоқда. Минтақавий воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик ўт очишни тўхтатишни таклиф қилган. Ҳозирда президент Дональд Трампнинг маъмурияти бу таклифни ўрганмоқда ва Исроилни дипломатига тўсиқ бўладиган қадамлардан тийилишга чақирган.

Эрон ракеталари нишонларга зарба беришда АҚШнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтмоқда. Хусусан, Теҳрон ҳужум пайтида юқори тезликда учадиган ва ерга яқинлашганда манёвр қилиш хусусиятига эга ракеталардан фойдаланмоқда.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар