Daryo

Ҳакерлар Кения президенти сайтига бузиб кириб, биткоин талаб қилди

Улар талаб бажарилмаса, президентни обрўсизлантирувчи маълумотларни эълон қилиш билан таҳдид қилди.

1 дақиқа ўқиш2 735 кўришлар0 изоҳ0

Ҳакерлар Кения президенти Уилям Рутонинг расмий сайтига бузиб кирди. Улар бош саҳифага ҳақоратли хабарлар ва биткоинларда тўлов қилиш талабини жойлаштирди. Бу ҳақда Kenyans.co хабар берди.

Ҳакерлар сайтда кўрсатилган криптоҳамёнга бешта биткоин (тахминан 320 минг доллар) ўтказишни талаб қилган. Акс ҳолда, улар президент ҳақида обрўсизлантирувчи маълумотларни эълон қилишини билдирган.

Уилям Руто маъмурияти сайтга бузиб кириш фактини тасдиқлади ва ҳозирда IT мутахассислари ҳакерлик ҳужуми оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланаётганини маълум қилди.

Кения ахборот ва коммуникация технологиялари вазири Уилям Кабогонинг айтишича, ҳукуматнинг махфий маълумотларига зарар етмаган.

“Ҳозирда махфий маълумотларга рухсатсиз кириш, маълумотларнинг сизиб чиқиши ёки йўқолиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Давлат тизимлари ва рақамли хизматлар ҳимояланган ҳамда одатдаги тартибда ишлашда давом этмоқда”, деди у.

Эҳтиёт чораси сифатида қайта тиклаш ишлари учун сайтга кириш чекланган.

Аввалроқ Шимолий Корея ҳакерлари тарихдаги энг йирик кибержиноятни содир этганди. Ҳакерлар 2025 йил давомида 2 миллиард долларга тенг криптоактив ўғирлаган. Мазкур рекорд даражадаги ўғрилик Ғарб давлатлари ва БМТга кўра, мамлакат ядро қуроли ва ракета дастурларини молиялаштириш учун ишлатилаётган бўлиши мумкин. Энг катта талончилик февраль ойида Дубайда жойлашган Bybit криптобиржасига қилинган ҳужумда қайд этилган. Унда ҳакерлар 1,5 миллиард долларлик Ethereum токенларини ўғирлаган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар