Daryo

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Эпимарказ Қувасой шаҳрида бўлган. Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида 3–4 баллгача ер силкиниши қайд этилди.

1 дақиқа ўқиш18 929 кўришлар0 изоҳ16

24 июнь куни соат 21:07 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди.

Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотларига кўра, зилзиланинг магнитудаси 4 ни ташкил этган. Ер силкиниши 13 километр чуқурликда содир бўлган.

Зилзила эписентри Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри ҳудудида жойлашган бўлиб, Тошкентдан 251 километр жануби-шарқда қайд этилган.

Ер силкиниши Фарғона вилоятида 3–4 балл, Андижон вилоятида эса 2 балл куч билан сезилган. Зилзила манбаи Фарғона вилоятидан 14 километр, Андижон вилоятидан 63 километр узоқликда жойлашган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар