3 апрель куни соат 21:12:59 да Афғонистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзиланинг магнитудаси 6 ни ташкил этган, ўчоғи 207 километр чуқурликда жойлашган. Эпимарказ Бадахшон ҳудудида бўлиб, координаталари 36,69 Н ва 70,76 Э ни ташкил этади, у Тошкентдан 526 километр жануби-шарқий йўналишда жойлашган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган:
- Сурхондарё вилоятида 3 балл, 314 км;
- Фарғона вилоятида 2–3 балл, 420 км;
- Сирдарё вилоятида 2–3 балл, 457 км;
- Жиззах вилоятида 2–3 балл, 457 км;
- Самарқанд вилоятида 2–3 балл, 468 км;
- Андижон вилоятида 2–3 балл, 477 км;
- Наманган вилоятида 2–3 балл, 485 км;
- Қашқадарё вилоятида 2–3 балл, 499 км;
- Тошкент вилоятида 2–3 балл, 520 км;
- Тошкент шаҳрида 2–3 балл, 526 км.
Эслатиб ўтамиз, 3 апрель, жума куни соат 15:26 да Тожикистон ҳудудида содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилганди. Энг кучли силкиниш Фарғона вилоятида қайд этилиб, 3 баллни ташкил қилган. Наманган, Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтда 2 балли силкиниш кузатилган.








