3 апрель куни соат 15:26:49 да Тожикистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзиланинг магнитудаси 5,5 ни ташкил этган, ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Эпицентр координаталари 39,27 N ва 71,01 E бўлиб, у Тошкентдан 269 километр жануби-шарқ йўналишда жойлашган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган. Энг кучли силкиниш Фарғона вилоятида қайд этилиб, 3 баллни ташкил қилган. Наманган, Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтда 2 балли силкиниш кузатилган.








