Daryo

Албания президенти Кўксаройда расмий кутиб олинди

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев Байрам Бегайни кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Албания давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

1 дақиқа ўқиш5 064 кўришлар0 изоҳ2

Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Албания президенти Байрам Бегай 16 июнь куни Кўксарой қароргоҳида тантанали кутиб олинди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Албания давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Маросим якунида биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Байрам Бегай Ўзбекистонга рафиқаси ҳамроҳлигида келганди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Меҳмонлар “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.  Халқаро кун тартибидаги масалалар, жумладан, кўп томонлама платформалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган. Албания президенти V Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар