Рақобат қўмитаси қурилиш соҳасидаги қонунбузилишлар бўйича фуқаролардан мурожаатлар кескин ошганини маълум қилди.
2025 йилда бу борада 1 706 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ уларнинг сони қарийб мингтага етган.
Ушбу мурожаатларда асосан:
- қурилиш ишларининг сифатсиз бажарилиши;
- кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ ундирилиши;
- шартнома шартларига риоя қилинмаслиги;
- уй-жойларни белгиланган муддатда топширмаслик;
- рухсат олинмасдан уйлар учун олдиндан тўлов олиш;
- техник талабларга жавоб бермайдиган материаллардан фойдаланиш ҳамда рекламада ваъда қилинган лойиҳаларнинг амалда бажарилмаслиги каби ҳолатлар қайд этилмоқда.
эслатди.
Қурувчи корхоналарни эса белгиланган қонунчилик талабаларининг бузилиши, тегишли таъсир чоралари қўлланилишига сабаб бўлишидан огоҳлантирди.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, истеъмолчилар товар ва хизматларни эркин танлаш, уларнинг сифатли бўлишини талаб қилиш, шунингдек, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг тўлиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, истеъмолчи ҳуқуқларини чеклайдиган ёки қонунчиликка зид шартлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва бундай ҳолларда етказилган зарар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи томонидан қопланиши лозим.
Президент фармонига кўра, Ўзбекистонда 2026 йил октябрдан қурилиш жараёни иштирокчиларининг коррупциявий хатти-ҳаракатларни эрта аниқлаш мақсадида “сирли мижоз” механизми жорий этилади. Ноқонуний қуришларнинг барвақт олдини олиш чоралари кўрилади. Бунинг учун 2026 йил сентябрдан ерга оид ҳуқуқ вужудга келган вақтдан бошлаб қурилишни амалга оширишнинг қонунда белгиланган тартибига риоя этиш тўғрисида огоҳлантириш (эслатма бериш) тартиби жорий қилинади.








