Daryo

Шавкат Мирзиёевнинг Санкт Петербургга амалий ташрифи якунланди

Олий мартабали меҳмонни Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

1 дақиқа ўқиш4 120 кўришлар0 изоҳ2

Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига амалий ташрифи якунига етди.

Давлат раҳбари Санкт Петербургдаги тадбирлар доирасида 4 июнь куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Етакчилар Ўзбекистондаги биринчи интеграциялашган атом электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этди.

Президент 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг тадбирларида қатнашиб, ялпи йиғилишда нутқ сўзлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф тадбирлари якунлангач, президент Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. “Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар