Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, шаҳар губернатори Александр Беглов ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф доирасида бугун Ўзбекистон етакчиси Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказади ҳамда мамлакатимизда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси реакторининг қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.
5 июнь куни давлат раҳбари 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг асосий тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.








