Daryo

Нетаньяху уруш пайти БААга яширинча ташриф буюргани маълум бўлди

Исроил бош вазири БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид билан музокара олиб борган. Нетаньяхунинг идораси буни ”тарихий бурилиш” деб атади.

2 дақиқа ўқиш9 145 кўришлар0 изоҳ3

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эронга қарши уруш пайтида БААга яширинча ташриф буюрган. Бу ҳақда вазир идорасига таяниб The Times of Israel хабар берди.

Нетаньяху ташриф давомида амирликлар президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид билан учрашган.

“Ушбу ташриф Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги муносабатларда тарихий бурилиш ясади”, дейилади Нетаньяху идораси хабарида.

Исроил уруш пайтида БААга “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва уни бошқариш учун аскарлар юборгани маълум бўлди.

“Исроил разведкаси раҳбари Девид Барнеа ҳам уруш пайтида можарони мувофиқлаштириш учун камида икки марта БААга ташриф буюрган”, деди араб расмийлари ва бу масаладан хабардор манба The Wall Street Journal нашрига.

Таъкидланишича, икки давлат Эроннинг йирик нефть-кимё объектига ҳужумни ҳам мувофиқлаштирган. Исроил ва БАА 2020 йилда муносабатларни нормаллаштирди. 2018 йилда ҳам Нетаньяху бин Зоид билан махфий учрашув ўтказган эди.

БАА Эронга қарши яширинча авиазарбалар берган

Эронга қарши ҳужумларда нишонга олинган объектлар қаторида Лаван оролидаги нефтьни қайта ишлаш заводи ҳам бор. Ҳужум апрель ойи бошида, АҚШ президенти Дональд Трамп беш ҳафталик ҳаво ҳужумларидан сўнг ўт очишни тўхтатишни эълон қилган пайтда амалга оширилган.

Зарба оқибатида заводда йирик ёнғин юзага келган ва объектнинг ишлаб чиқариш қуввати бир неча ойга ишдан чиққан. Ўша пайтда Эрон завод душман ҳужумига учраганини маълум қилган ва бунга жавобан БАА ҳамда Кувайтга ракета ва дронлар билан зарба берганди.

Эрон уруш давомида асосий зарбаларини БААга йўналтириб, мамлакатга 2800 дан ортиқ ракета ва дрон учирди. Бу бошқа ҳар қандай давлатга, жумладан, Исроилга уюштирилган ҳужумлардан ҳам кўпроқ экани таъкидланган.

Саудия Арабистони ҳам Эронга жавоб зарбалари йўллаган

28 февралда бошланган Эронга қарши уруш давомида Саудия Арабистони Теҳронга қарши кўплаб махфий ҳарбий зарбалар йўллаган. Бу ҳақда вазиятдан хабардор икки ғарблик ва икки эронлик мулозим маълум қилди. Ушбу ҳужумлар Саудия Арабистонининг Эрон ҳудудига тўғридан тўғри берган илк ҳарбий зарбалари сифатида баҳоланмоқда. 




Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар