“Ўзгидромет” 30 март учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, душанба кун қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон бир оз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.







