Daryo

Наманганда банк ходими 3 минг доллар пора билан ушланди

Банк бош юрисконсулти 16,2 млрд сўм кредитни тўлай олмаган клиника гаров мулкларини аукционга чиқарилишини 5–6 ойга чўзиб, кейин қайтариб бериш масаласини ижобий ҳал этишни ваъда қилган.

1 дақиқа ўқиш4 470 кўришлар0 изоҳ0

Наманганда 3 минг доллар пора талаб қилган банк бош юрисконсултига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

У Наманган шаҳридаги хусусий тиббий клиникалардан бири мазкур банкдан 2021 йилда олган 16,2 миллиард сўм кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмагани сабабли, гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг аукцион савдоларига чиқарилишини 5—6 ойга чўзиб туриш ва кейинчалик уларни клиникага қайтариб бериш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош юрисконсулт клиника раҳбаридан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Бундан бир неча кун аввал Республикадаги банклардан бирининг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари 40 минг доллар пора билан ушлангани хабар қилинганди. Февраль ойида яна бир банк мансабдори 110 минг доллар талаб қилгани ортидан қамоққа олинганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар