Daryo

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Масъул лавозимда ишлаган шахс воқеага аралашишга урингани ортидан лавозимидан озод этилди. ИИВ раҳбарияти томонидан ўтказилган йиғилишда ушбу ҳолат хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш сифатида баҳоланди ва тизимдаги камчиликлар танқид қилинди.

1 дақиқа ўқиш69 511 кўришлар1 изоҳ138

Тошкентнинг Яшнобод туманида 30 март куни Malibu ҳайдовчиси ППХ ходимига мушт туширганди. Унинг Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида масъул лавозимида ишлаган акаси 3 апрель куни ишдан олинди.

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Саттаров раҳбарлигида вилоят бошқармасида ўтган йиғилишда тизимдаги камчиликлар, жумладан, айрим ходимларнинг хизмат вазифаларига лоқайд ёндашуви, профилактика ишлари самарадорлиги пастлиги ва жиноятчиликка қарши курашда тизимли ёндашув етишмаслиги кескин танқид қилинди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Хусусан, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган ҳолат — ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчига алоқадор шахс, яъни унинг ички ишлар тизимида ишловчи акасининг воқеага аралашишга урингани алоҳида кўриб чиқилди. Ушбу ҳолат хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

Йиғилишда подполковник Шерзод Пардаев хизмат интизомини бузганлиги учун лавозимидан озод этилгани билдирилди. Шу билан бирга, мансабидан қатъи назар, қонунийлик ва хизмат интизомини бузган ҳар қандай ходимга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши давом эттирилиши таъкидланди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Ҳозирда қонунбузар процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш, 277-моддаси (безорилик)3-қисми “г” банди, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган ходимга қаршилик кўрсатиш билан жиноят иши қўзғатилган.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар