Daryo

Трамп Харг оролини босиб олиб, Эрон нефтини қўлга киритиши мумкинлигини айтди

АҚШ президенти орол “жуда осонлик билан“ эгаллаб олиниши, сабаби Эрон уни “мудофаа қилмаётгани”ни таъкидлади.

1 дақиқа ўқиш5 587 кўришлар1 изоҳ0

АҚШ президенти Дональд Трамп “Эрон нефтини қўлга киритиб“, мамлакатнинг йирик ёнилғи маркази ҳисобланган Харг оролини эгаллаб олиши мумкинлигини айтди. У бу ҳақда Financial Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Ростини айтсам, мен энг ёқтирган нарса — Эрон нефтини қўлга киритишдир, бироқ АҚШдаги айрим аҳмоқлар “Нега бундай қиляпсиз?” деб сўрайди. Улар шунчаки аҳмоқ одамлар, деди Трамп.

У бу ҳаракат Харг оролини эгаллашни англатиши мумкинлигига ишора қилди.

Балки, Харг оролини олармиз, балки йўқ. Бизда кўплаб вариантлар бор. Бу, шунингдек, у ерда (Харг оролида) бир муддат қолишимизга тўғри келишини ҳам англатади, деди АҚШ раҳбари.

Трамп Эрон Харг оролини мудофаа қилмаётган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Менимча, уларда ҳеч қандай мудофаа йўқ. Уни жуда осонлик билан эгаллаб оламиз, дея таъкидлади у.

Президент, шунингдек, Покистон воситачилиги орқали АҚШ ва Эрон ўртасида олиб борилаётган билвосита музокаралар “яхши кетаётгани”ни қўшимча қилди.

Келишувга анча тез эришиш мумкин, дея хулоса қилди Трамп.

Бу баёнотлар АҚШнинг 3,5 минг нафар денгиз кучлари Яқин Шарққа келган бир пайтда янгради. АҚШ улардан Эроннинг бир нечта оролларини эгаллаб олиш ва улардан Ҳормуз бўғозини очишга босим воситаси сифатида фойдаланиши мумкин.

Форс кўрфазида жойлашган, узунлиги қарийб 8 километр бўлган Харг ороли Эрон учун муҳим нефть маркази ҳисобланади. Мамлакат нефть экспортининг қарийб 90 фоизи шу орол орқали амалга оширилади. Урушнинг дастлабки икки ҳафтасида орол АҚШ-Исроил ҳужумларидан деярли четда қолганди.

Бироқ ўтган ҳафта АҚШ оролдаги ҳарбий иншоотларни бомбардимон қилди, нефть экспорт қилинадиган объектлар ҳужумга учрамади. Трамп агар Эрон ёки бошқа давлатлар кемаларнинг Ҳормуз бўғозидан хавфсиз ўтишига “қандайдир тарзда халақит берса”, нефть объектлари ҳужумга учрашини айтган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар