Daryo

Пентагон Украинага аталган қуролларни Яқин Шарққа юбормоқчи — WP

НАТО Украинага мўлжалланган ракеталарни АҚШга буюртма қилган. Бироқ Эрон билан уруш фонида АҚШнинг ўзи бу қуролларга эҳтиёж сезмоқда. Европа давлатлари Америка захирадаги ўқ-дориларини сарфлаб юбораётганидан хавотирда.

2 дақиқа ўқиш2 692 кўришлар0 изоҳ1

АҚШ Украинага мўлжалланган айрим қуролларни Яқин Шарққа юбориши мумкин. Бу ҳақда масаладан хабардор уч манбага таяниб, The Washington Post маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Эрон билан уруш фонида АҚШ ҳарбийларининг муҳим қуроллари захираси камайиб бормоқда. эхникани Яқин Шарққа юбориш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, аммо бу ўзгариш уруш узоқ давом этиши мумкинлигини англатади. АҚШ Марказий қўмондонлиги тўрт ҳафтадан камроқ давом этган жанглар давомида Эрондаги 9000 дан ортиқ нишонга зарба берган.

28 февралдан бери давом этаётган уруш фонида Европа давлатлари АҚШ ўз захирадаги ўқ-дориларини тез суръатда сарфлаб юбораётганидан хавотирда. Икки европалик дипломатнинг айтишича, бу ҳолат уларнинг НАТО буюртмаларини кечиктириши ва Украинага қурол етказиб беришни издан чиқариши мумкин.

Украинага етказилмаслиги мумкин бўлган қуроллар қаторига НАТО дастури орқали буюртма қилинган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг тутиб олувчи ракеталари киради. Дастур доирасида ҳамкор давлатлар АҚШдан қурол харид қилиб, Украинага етказиб беради.

Украинанинг АҚШдаги элчиси Олга Стефанишина Киев ўз ҳамкорларини ҳаво мудофааси тизимларига бўлган эҳтиёжи ҳақида эслатиб турганини айтди. У уруш даврида “жиддий ноаниқлик даври” кузатилаётганини қайд этган.

“Яқин Шарқдаги сўнгги операциялар бошида юзага келган ҳар қандай узилишлар бартараф этилди”, деди Стефанишина.

НАТО вакили эса АҚШ ҳарбий техникасини қайта йўналтириш эҳтимоли бўйича саволларга аниқ жавоб бермади. У мамлакатлар “Украина учун АҚШдан қурол-яроғ сотиб олиш дастурига ҳисса қўшишда давом этаётгани ва техника Украинага узлуксиз етказилаётганини” айтди.

Расмийнинг сўзларига кўра, 2025 йил ёздан буён Украинага Патриот тизимларига мўлжалланган ракеталарнинг 75 фоизини ва бошқа ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларида қўлланиладиган деярли барча ўқ-дориларни етказиб берган. НАТО дастури доирасида Украина учун қарийб 4 миллиард доллар ажратилган.

Урушда энг талаб юқори бўлган воситалар қаторига Патриот ва THААD каби юқори даражадаги ҳаво мудофаа ракеталари киради. АҚШ бу тизимларнинг бир қисмини Яқин Шарқдаги операцияларга йўналтирган. Улар Эроннинг дрон ва баллистик ракета ҳужумларига қарши мудофаани кучайтиришга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, мазкур тизимлар Украинага ҳам жуда зарур.

Пентагон зарурат туғилганда Украинага мўлжалланган қуролларни қайта йўналтириш мумкинлигини инкор этмади, бироқ бундай қарор ҳақида қонунчилар хабардор қилиниши керак.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар