Daryo

Эрон яна бир бўғозни ёпиб қўйиши мумкин

Агар АҚШ қуруқликдан ҳужум қилса, контейнерлар ташиладиган Боб ал-Мандаб бўғози ёпилиши мумкин. Эронлик ҳарбий манба АҚШни огоҳлантирди.

1 дақиқа ўқиш19 331 кўришлар0 изоҳ31

Эрон агар унинг ҳудудларига, жумладан, оролларига қуруқликдан бостириб кирилса, Қизил денгиз билан Араб денгизини боғловчи Боб ал-Мандаб бўғозини ёпиши мумкин. Бу ҳақда Эроннинг Tasnim агентлиги хабар берди.

“Боб ал-Мандаб дунёнинг стратегик муҳим бўғозларидан бири ҳисобланади. Эрон унга реал таҳдид солиш учун ҳам иродага, ҳам имкониятга эга. Шу боис, агар америкаликлар аҳмоқона чоралар билан Ҳормуз бўғози муаммосини ҳал қилмоқчи бўлса, яна бир бўғоз билан боғлиқ вазиятни оғирлаштирмаслик учун эҳтиёт бўлиши керак”, деган агентликка ҳарбий манба.

Агентлик суҳбатдоши Эрон кескинлашувга тўлиқ тайёр эканини ҳам таъкидлаган

“Биз душман учун кутилмаганда бошқа фронтларни очамиз, натижада унинг харажатлари икки баравар ошади”, деган у.

Боб ал-Мандаб бўғози Яман ва Эритрея ўртасида жойлашган бўлиб, Адан кўрфазини Қизил денгиз билан боғлайди. Унинг узунлиги қарийб 115 километр, ўртача чуқурлиги 150 метрни ташкил этади.1869-йилдан буён у Сувайш каналининг жанубий дарвозаси ҳисобланади.

  • Ушбу йўлак орқали жаҳон денгиз савдосининг 10–12 фоизи ва контейнер ташишларнинг қарийб 30 фоизи амалга оширилади. Ҳар йили бу ҳудуддан тахминан 20 минг кема ўтади.

Бўғоз Яман ҳудудий сувлари таркибига киради. Март ўрталарида яманлик юқори мартабали ҳарбий қўмондон Абед ал-Тавр ҳусийлар Эрон тарафида урушга қўшилиб, АҚШ ва Исроил учун Боб ал-Мандабни ёпиши мумкинлигини айтганди. Бу эса АҚШ ва Исроилга йўл олган савдо ва ҳарбий кемалар, жумладан авиация ташувчилар ҳаракатига тўсқинлик қилиши мумкин.

Эрон Яманнинг шимолини назорат қилувчи ҳусийларни қўллаб-қувватлайди, уларга қурол-яроғ, дронлар ва разведка маълумотлари беради. Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий амалиёти ортидан Эрон февраль охирида Ҳормуз бўғозини ёпиб қўйганди. Бу бўғоз орқали дунё нефтьининг қарийб 20 фоизи ва суюлтирилган газнинг 30 фоизидан ортиғи ташилади. Унинг ёпилиши энергия нархларининг кескин ошишига олиб келган. Яқинда Эрон бўғоздан фақат “дўст” давлатлар кемаларининг ўтишига рухсат берди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар