Азизхон Шавкатов Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда 11 март куни пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у 2023-йилдан буён Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2024 йил июнидан буён Санжар Таджиев ишлаб келаётганди. Ундан аввал ушбу лавозимда Фахриддин Давруков фаолият юритган.








