Ойбек Ашуров Сурхондарё вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
У 1988 йилда Шеробод туманида туғилган. 2011 йилда Республика Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган бўлиб, мутахассислиги ҳуқуқшунос ҳисобланади. Шунингдек, 3-даражали хизматчи малака даражасига эга.
Меҳнат фаолияти давомида у Шеробод ва Шўрчи туманлари ҳокимликларида турли лавозимларда ишлаган. Хусусан, ҳоким ўринбосари вазифасида фаолият юритган, кейинчалик Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ижро назорати бўлимига раҳбарлик қилган.
Ойбек Ашуров 2026 йил 29 январь кунидан бери Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ижро аппарати раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. Вилоят ҳокимининг аввалги ўринбосари Илҳом Сапаров эса Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган.








