Daryo

БАА дронлар учиришни тақиқлаб қўйди

Тақиққа риоя этиш мажбурий бўлиб, уни бузиш қонуний жавобгарликка олиб келиши мумкин. Қарор Яқин Шарқдаги можаро сабаб қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш2 873 кўришлар0 изоҳ0

БАА ҳудудида барча турдаги дронлар ва енгил спорт учиш аппаратларидан фойдаланиш тўлиқ тақиқланди. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси бош бошқармаси (GCАА) қарорига таяниб, Khaleej Times хабар берди.

Ушбу қарор Яқин Шарқдаги вазиятдан келиб чиқиб қабул қилинди. Тақиққа риоя этиш мажбурий ва уни бузиш қонуний жавобгарликка сабаб бўлади. БАА фуқаролар, резидентлар ва меҳмонларни ҳамкорликка чақириб, ҳаво бўшлиғи хавфсизлиги ҳамда ҳимоясини таъминлаш учун қоидаларга амал қилиш сўралди.

БАА 1 март куни планёрлар, дронлар ва ҳаваскор учиш аппаратлари учун барча рухсатномаларнинг амал қилишини бир ҳафтага тўхтатиб турганди. Эндиликда бу чора кенгайтирилиб, истисносиз барча тоифадаги енгил учиш воситаларига татбиқ этилмоқда.

GCАА минтақавий беқарорлик шароитида Амирликлар осмонини ҳимоя қилиш устувор вазифа бўлиб қолишини таъкидлади. Шунингдек, вазиятни кузатишда давом этишини айтиб, фуқароларни расмий янгиланишларни кузатиб боришга чақирди.

Маʻлумот ўрнида, АҚШ ва Исроил февраль охирида Эронга ҳаво ҳужумларини бошлади. Авиазарбалар оқибатида олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаий ва Эрон раҳбариятининг бошқа аъзолари ҳалок бўлди. Теҳрон бунга жавобан Исроил ҳамда АҚШнинг Форс кўрфазидаги объектларига зарбалар берди.

Уруш бошланишидан олдин АҚШ ва Эрон ядровий дастур бўйича билвосита музокаралар олиб борган, бироқ улар муваффақиятсиз якунланган. Яқин Шарқдаги можаро оқибатида БААда олти киши ҳалок бўлди, 122 киши жароҳатланди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар