Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг февраль ойи учун “Палов индекси”ни эълон қилди.
Унга кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидагича бўлди:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 98 927 сўм;
- Андижон вилояти — 106 984 сўм;
- Бухоро вилояти — 109 455 сўм;
- Жиззах вилояти — 110 160 сўм;
- Қашқадарё вилояти — 112 980 сўм;
- Навоий вилояти — 111 508 сўм;
- Наманган вилояти — 109 704 сўм;
- Самарқанд вилояти — 114 383 сўм;
- Сурхондарё вилояти — 112 292 сўм;
- Сирдарё вилояти — 105 337 сўм;
- Тошкент вилояти — 113 602 сўм;
- Фарғона вилояти — 116 256 сўм;
- Хоразм вилояти — 108 103 сўм;
- Тошкент шаҳри — 118 381 сўм.
Келтирилган қийматлар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар нархи асосида ҳисобланган бўлиб, улар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм палов нархини ифодаламайди.
“Палов индекси” ҳақида
Ўзбекистонда энг оммавий таом — ош нархлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантирувчи “Палов индекси” 2020 йилнинг январидан жорий этилган. Ушбу маълумотларни шакллантиришда республиканинг барча ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилади. Шунга кўра, умумий овқатланиш муассасаларида бир порция паловнинг ўртача нархи белгиланади. Паловга кирадиган маҳсулотлар (гуруч, гўшт, сабзи, пиёз, ёғ) нархи ошса ёки тушса, бу орқали бозордаги умумий нархлар динамикасини кўриш мумкин. Ҳудудлар бўйича палов тайёрлаш нархини солиштириш орқали яшаш харажатларини қиёслаш мумкин.
0,6 фоиз расмий инфляция қайд этилган февраль ойида палов индекси Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 1,94 фоизгача қимматлаган.
Жадвалдан кўриш мумкинки, энг қиммат палов ҳали ҳам Тошкент шаҳрида, энг арзони Қорақалпоғистонда. Энг қиммат гўшт Фарғонада, энг арзони Қорақалпоғистонда.








