Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг июнь ойи учун “Палов индекси”ни эълон қилди.
Ўзбекистонда энг оммавий таом — ош нархлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантирувчи “Палов индекси” 2020 йилнинг январидан жорий этилган. Ушбу маълумотларни шакллантиришда республиканинг барча ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилади. Паловга кирадиган маҳсулотлар (гуруч, гўшт, сабзи, пиёз, ёғ) нархи ошса ёки тушса, бу орқали бозордаги умумий нархлар динамикасини кўриш мумкин. Ҳудудлар бўйича палов тайёрлаш нархини солиштириш орқали яшаш харажатларини қиёслаш мумкин.
Қўмита томонидан ўтказилган кузатув натижалари бўйича паловга ишлатиладиган маҳсулотларнинг ўртача нархлари 2026 йил июнь ойида қуйидагича шаклланди:

Жадвалдан кўриш мумкинки, энг қиммат гўшт ҳалиям Фарғонада (127 010 сўм), энг арзони Қорақалпоғистонда (104 895 сўм).
Юқоридаги маҳсулотларнинг ўртача нархлари асосида бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 105 215 сўм;
- Андижон вилояти — 116 578 сўм;
- Бухоро вилояти — 116 675 сўм;
- Жиззах вилояти — 115 970 сўм;
- Қашқадарё вилояти — 118 582 сўм;
- Навоий вилояти — 117 750 сўм;
- Наманган вилояти — 116 536 сўм;
- Самарқанд вилояти — 120 721 сўм;
- Сурхондарё вилояти — 118 624 сўм;
- Сирдарё вилояти — 112 222 сўм;
- Тошкент вилояти — 120 548 сўм;
- Фарғона вилояти — 123 759 сўм;
- Хоразм вилояти — 116 010 сўм;
- Тошкент шаҳри — 126 807 сўм.








