Daryo

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳаво ҳарорати пасаяди

9—12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

1 дақиқа ўқиш17 954 кўришлар0 изоҳ9

Ўзбекистон ҳудудига 9—12 март кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, мамлакат бўйича 9—11 мартда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.

10—12 март кунлари ҳаво ҳарорати республика шимолида кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача, қолган ҳудудларда 11—12 мартда кечалари 0-3 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража илиққача пасаяди.

Фото: “Ўзгидромет”

Бундан аввал “Ўзгидромет” 7 ва 9—10 март кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи борлигидан огоҳлантирганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар