Daryo

Шавкат Мирзиёев Қатар амири билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда Яқин Шарқдаги кескин вазият юзасидан хавотир билдирилиб, минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳимлиги таъкидланди. Президент Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

1 дақиқа ўқиш2 939 кўришлар0 изоҳ1

Шавкат Мирзиёев 4 март куни Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат давомида Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиб бораётгани ҳамда зиддиятлар минтақавий барқарорлик ва тинчликка жиддий таҳдид солаётгани қайд этилди. Томонлар рамазон ойида мусулмон уммати ўртасидаги келишмовчиликларни кучайтириши мумкин бўлган номақбул ҳаракатлардан чуқур хавотир билдирди.

Мулоқот чоғида давлатлар суверенитети, тинчлиги ва осойишталигига хавф туғдирадиган ҳар қандай ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш минтақа давлатларининг умумий манфаатларига хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ватанга қайтариш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда яратилган шароит учун амирга алоҳида миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида Қатар амири ҳозирги мураккаб вазиятда Ўзбекистон президенти билан дўстона мулоқот олиб борилаётгани, билдирилаётган самимий бирдамлик ҳамда икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор учун миннатдорлик изҳор этди.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар