Daryo

Британия Қатарга қирувчи самолётлар юборади

Typhoon номли тўртта самолёт минтақадаги мудофаа операцияларини кучайтириш учун у ердаги мавжуд эскадрильяга қўшилади.

1 дақиқа ўқиш6 231 кўришлар0 изоҳ5

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер 5 март куни Яқин Шарқдаги можаро кескинлашиб бораётган бир шароитда Қатарга қўшимча тўртта Typhoon қирувчи самолёти юборилишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Британиянинг Эрон атрофидаги вазият ва Кипрдаги асосий ҳарбий базасига уюштирилган дрон ҳужумига нисбатан эҳтиёткорона муносабати ҳамкорлар ўртасида мамлакат ҳарбий самарадорлигига нисбатан шубҳалар уйғотган эди.

Бундан ташқари, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Стармерни Эронга берилган зарбаларни етарлича қўллаб-қувватламаганликда айблаб, танқид остига олмоқда.

Матбуот анжуманида сўзга чиққан Стармер Британия мудофаа борасида тўғри режага эга эканини ва уруш бошланишидан олдинроқ минтақа бўйлаб ҳарбий техникаларни жойлаштиришни бошлаганини таъкидлади.

“Менинг асосий эътиборим миллий манфаатлар йўлида босиқ ва мулоҳазали етакчиликни таъминлашга қаратилган. Бу халқимизни ҳимоя қилиш учун ҳарбий ва дипломатик кучимизни сафарбар этишни англатади. Шунингдек, ҳар қандай босимларга қарамай, қадриятларимиз ва тамойилларимизда қатъий туриш учун кучга эга бўлиш демакдир”, деди бош вазир.

Стармернинг сўзларига кўра, қўшимча тўртта Typhoon қирувчи самолёти Қатардаги ва минтақадаги мудофаа операцияларини кучайтириш учун у ердаги мавжуд эскадрильяга қўшилади.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар