Daryo

Эрон Исроил элчихоналарини нишонга олиш билан таҳдид қилди

Агар Ливандаги Эрон дипломатик ваколатхоналари ҳужумга учраса, бутун дунёдаги Исроил элчихоналари нишонга олиниши мумкин.

1 дақиқа ўқиш6 566 кўришлар0 изоҳ5

Эроннинг Ливандаги миссияси (дипломатик ваколатхоналари) ҳужумга учраса, бутун дунёдаги Исроил элчихоналари нишонга олинади. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучлари матбуот котиби Абулфазл Шакарчи баёнотига таяниб, France 24 хабар берди.

“Агар Исроил бундай жиноят содир этса, бу бизни Исроилнинг дунёдаги барча элчихоналарини қонуний нишонимизга айлантиришга мажбур қилади”, дея огоҳлантирди Эрон ҳарбий вакили.

Исроил армиясининг араб тилидаги расмий вакили Авичай Адраэе 3 март куни Ливанда қолаётган Эрон вакилларига мурожаат қилган эди.

“Эрон террор режими вакиллари дарҳол Ливанни тарк этиши керак, акс ҳолда улар нишонга олинади”, деган у ва мамлакатни тарк этиш учун 24 соат вақт берилганини айтганди.

​

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлими учун қасос олиш мақсадида 2 мартга ўтар кечаси Исроилга ракеталар учирди. Яҳудий давлати шу кундан бошлаб Ливанга ҳужумларни кучайтирди. Оқибатда ҳозиргача 72 киши ҳалок бўлди, 437 киши жароҳатланди ва 83 мингдан ортиқ одам ўз уйини тарк этди.

“Ҳизбуллоҳ”нинг айтишича, 4 март куни унинг жангчилари Ливан жанубидаги Хиам шаҳрида, чегарадан тахминан олти километр узоқликда жойлашган Исроил кучлари билан тўғридан тўғри тўқнашувларга киришган. Исроил армияси 3 март куни “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлаган.



Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар