Daryo

Қорақалпоғистонда Яқин Шарқдаги ватандошларга ёрдам кўрсатувчи штаб ташкил этилди

Ушбу штаб ватанга қайтишда муаммоларга дуч келаётган фуқароларга 24/7 режимида амалий ёрдам кўрсатади.

1 дақиқа ўқиш3 810 кўришлар0 изоҳ1

Қорақалпоғистонда Яқин Шарқдаги ватандошларга ёрдам кўрсатувчи штаб ташкил этилди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу штаб Яқин Шарқ мамлакатларида юз бераётган нохуш ҳолатлар сабабли хорижда бўлиб турган ҳамда ватанга қайтишда муаммоларга дуч келаётган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, 24/7 режимида фаолият юритади.

Муаммога дуч келган фуқаролар штабнинг (61) 222-27-27 телефон рақами ҳамда @nukusshtab Telegram манзили орқали мурожаат қилиши мумкин.

АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум қилиши ортидан Яқин Шарқда кузатилаётган уруш туфайли ҳаво маконидан фойдаланиш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабабли қатор авиақатновлар бекор қилинган. Шу боис Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга Яқин Шарқдаги давлатларга сафар уюштирмасликни тавсия қилган.

Умрага кетган Ўзбекистон фуқароларини қайтариш мақсадида 2 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways репатриация рейслари ташкил этилади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар