Daryo

Наманганда прокуратура ходими қамоққа олинди

Тошкент вилояти прокуратураси девонхона нозири савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича аниқланган 276 млн сўмлик жаримани бартараф этиш ва тадбиркорга чора кўрмаслик эвазига 9 минг доллар олган.

1 дақиқа ўқиш3 536 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 9 минг доллар пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

У Ўрта Чирчиқ туманидаги якка тартибдаги тадбиркорга тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича аниқланган 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг доллар талаб қилган.

Девонхона нозири ҳозирда Наманган шаҳридаги нуфузли олийгоҳда ўқиётганлиги боис, талаб этилган пулни шу жойга олиб келиб беришни сўраган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 9 минг АҚШ долларини Наманган вилоятида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Тезкор тасвирдан кадр

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ушбу шахс ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, девонхона нозирига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бундан аввал банк мансабдори 110 минг доллар талаб қилгани ортидан қамоққа олингани, Жиззахда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи пора олаётганида ушлангани хабар қилинганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар