Daryo

FIFA Эроннинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки борасидаги хабарларга муносабат билдирди

Аввалроқ Эрон футбол федерацияси АҚШ билан юзага келган ҳарбий зиддият туфайли жамоанинг турнирдаги иштироки сўроқ остида қолаётганини маълум қилган эди.

1 дақиқа ўқиш27 146 кўришлар1 изоҳ13

FIFA бош котиби Маттиас Графстрём минтақадаги кескин ҳарбий вазият фонида 2026 йилги Жаҳон чемпионати хавфсизлиги қандай таъминланиши ҳақидаги саволга жавоб берди. ESPN нашрининг хабар беришича, ташкилот раҳбарияти дунёдаги сиёсий ўзгаришларни диққат билан кузатмоқда.

“Бугун эрталаб мен ҳам Эрон ҳақидаги хабарларни ўқидим. Бу борада махсус йиғилиш ўтказдик, бироқ ҳозирча батафсил изоҳ беришга эрта. Биз дунёдаги барча масалалар бўйича воқеалар ривожини кузатиб борамиз. Вашингтонда барча жамоалар иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва эндиги асосий вазифамиз — барча терма жамоалар иштирокидаги Жаҳон чемпионатини хавфсиз ўтказишни таъминлашдир. Биз ҳар доимгидек турнирни қабул қилувчи учта давлат ҳукумати билан доимий алоқада бўлиб қоламиз”, дейди Графстрём.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ—2026 баҳслари шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Аввалроқ Эрон футбол федерацияси АҚШ билан юзага келган ҳарбий зиддият туфайли жамоанинг турнирдаги иштироки сўроқ остида қолаётганини маълум қилган эди.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар