Daryo

Эрондаги уруш ортидан Жаҳон чемпионатида жиддий муаммолар юзага келиши мумкин — Marca

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож миллий терма жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки сўроқ остида қолаётганига муносабат билдирди.

1 дақиқа ўқиш23 969 кўришлар0 изоҳ7

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож миллий терма жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки сўроқ остида қолаётганига муносабат билдирди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Сўнгги вақтларда минтақада кузатилаётган ҳарбий-сиёсий зиддиятлар спорт соҳасига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Меҳди Тож АҚШ томонидан амалга оширилган ҳужумлардан сўнг, жамоанинг мусобақада қатнашиш имкониятларини паст баҳолади.

“Шу кунларда юз бераётган воқеалар ва Қўшма Штатлар томонидан амалга оширилган ҳужумдан сўнг, Жаҳон чемпионатига умид билан қараш қийин. Бироқ бу масала бўйича якуний қарорни спорт ташкилотлари раҳбарлари қабул қилиши керак”, дейди федерация раҳбари.

Маълумот учун, Эрон терма жамоаси ЖЧ—2026 йўлланмасини қўлга киритиб, “G” гуруҳидан жой олган эди. Қуръага кўра, жамоага Бельгия, Миср ва Янги Зеландия рақиблик қилиши белгиланган. Эътиборли жиҳати шундаки, гуруҳдаги барча учала учрашув ҳам айнан АҚШ ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

2026 йилги Жаҳон чемпионати ёзда уч мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтказилади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. 

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар