Daryo

Исроил футбол ассоциацияси санкциялар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди: “Биз хавотирда эмасмиз”

Февраль ойи охирида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган ҳарбий операцияси минтақадаги вазиятни кескинлаштириб юборди. Мазкур геосиёсий таранглик фонида халқаро спорт жамоатчилиги FIFA ва УЕФА каби ташкилотлардан иштирокчи давлатларга нисбатан санкциялар қўллашни талаб қилмоқда.

1 дақиқа ўқиш6 004 кўришлар0 изоҳ1

Исроил футбол ассоциацияси матбуот хизмати Эрон билан давом этаётган ҳарбий низо фонида мамлакат терма жамоаси ва клубларининг халқаро мусобақалардан четлатилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда Sport24 нашри хабар бермоқда.

Журналистларнинг “FIFA ва УЕФА томонидан Исроил футболини халқаро турнирлардан четлатиш бўйича бирор-бир мурожаат бўлдими?” деган саволига ассоциация вакили қисқа ва қатъий жавоб берган:

“Йўқ. Ҳаммаси яхши бўлади. Биз бу масалада хавотир олаётганимиз йўқ”, дейди Исроил футбол расмийси.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган ҳарбий операцияси минтақадаги вазиятни кескинлаштириб юборган эди. Бунга жавобан Эрон АҚШнинг Исроил, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Қувайт ва Баҳрайндаги ҳарбий базаларига зарбалар йўллаган. Мазкур геосиёсий таранглик фонида халқаро спорт жамоатчилиги FIFA ва УЕФА каби ташкилотлардан иштирокчи давлатларга нисбатан санкциялар қўллашни талаб қилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирча FIFA ва УЕФА ушбу масалада расмий сукут сақламоқда. Ташкилотлар 2026-йилги Жаҳон чемпионати мезбонлиги ва Исроил клубларининг қитъа миқёсидаги турнирларда қатнашиш ҳуқуқи бўйича якуний қарорларини эълон қилмаган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар