Daryo

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида АҚШга келди

Ўзбекистон президенти ташриф доирасида Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.

1 дақиқа ўқиш6 137 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон резиденти Шавкат Мирзиёев 17 февраль куни рафиқаси ҳамроҳлигида АҚШга етиб борди.

“Эндрюс” авиабазасида давлат раҳбарини АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм, Миссисипи штати Миллий гвардияси бирлашган штаби қўмондони Жеймс Хенкинс, Вашингтонда ажратилган қароргоҳда эса АҚШ президентининг махсус вакили Паоло Замполли кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

АҚШга ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.

Тинчлик кенгаши — Дональд Трамп томонидан илгари сурилган халқаро ташкилотдир. Швейцариянинг Давос шаҳрида 2026-йилнинг 22 январь куни ташкилот низоми қабул қилинган. Шавкат Мирзиёев ҳам Трамп билан Тинчлик кенгаши битимини имзолаган.

Кенгашнинг биринчи саммити АҚШ Тинчлик институтида бўлиб ўтади ҳамда Ғазо секторини тиклаш, унга гуманитар ёрдам кўрсатиш, ушбу минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларига бағишланади. Саммитда Тинчлик кенгашининг биринчи расмий учрашуви ва бир вақтнинг ўзида халқаро донорлик конференцияси бўлади.

Ўзбекистон етакчиси ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Американинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари иштирокидаги стратегик лойиҳалар тақдимоти ҳамда иқтисодий соҳага оид икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар