Daryo

Шавкат Мирзиёев Покистонга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Покистон бош вазирининг махсус маслаҳатчиси — саноат ва ишлаб чиқариш вазири Ҳорун Ахтар ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

1 дақиқа ўқиш5 135 кўришлар0 изоҳ1

Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Исломободда Покистон президенти Асиф Али Зардорий ва бош вазири Шаҳбоз Шариф билан батафсил музокаралар ўтказди. Ўзбекистон—Покистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, логистика ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ асосий масалалар муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Олий даражадаги музокаралар якунида устувор соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Шунингдек, Покистон Мудофаа кучлари бош қўмондони — Қуролли Кучларнинг Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Асим Мунир, бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дор билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари икки кунлик ташриф давомида Ўзбекистон—Покистон бизнес форумида иштирок этди ва Покистоннинг етакчи ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Айвони Садр” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентига Покистоннинг олий давлат мукофоти — “Нишони Покистон” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарига Покистоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бирининг фахрий доктори ва профессори унвонлари берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Покистон пойтахтидаги кўчалардан бирига Тошкент, янги барпо этилаётган боғга эса Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилгани тарихий мерос муштараклиги, Ўзбекистон ва Покистон халқларини янада яқинлашганининг рамзи бўлди.

Давлат ташрифи якунлангач, президент Тошкентга жўнаб кетди. “Нурхон” аэропортида олий мартабали меҳмонни Покистон Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси — саноат ва ишлаб чиқариш вазири Ҳорун Ахтар ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар