Daryo

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга келди

Аэропортда давлат раҳбарини Покистон президенти Асиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф кутиб олди.

1 дақиқа ўқиш4 768 кўришлар0 изоҳ4

Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни давлат ташрифи билан Исломободга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Покистон ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Нурхон” аэропортида давлат раҳбарини Покистон президенти Асиф Али Зардорий, бош вазир Шаҳбоз Шариф ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Дастурга мувофиқ, бугун Мудофаа кучлари Олий бош қўмондони — Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ва Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эртага, 6 февраль куни Покистон президенти Асиф Али Зардорий билан учрашув ва Ўзбекистон—Покистон бизнес форумида иштирок этиш режалаштирилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар