Daryo

Ўзбекистонликлар Туркияда АЭС қурилишига жалб қилинади

2026-йилда сертификатга эга 1,5 минг нафар мутахассис Туркиянинг Мерсин вилоятидаги Аккую АЭСда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштирилади.

1 дақиқа ўқиш13 603 кўришлар0 изоҳ37

Ўзбекистонликлар Туркиянинг Аккую АЭСда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштирилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, агентлик Туркиянинг Аря ташкилоти билан битим имзолади. Унга кўра Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятларида 25 та касб бўйича мутахассислар турк стандарти асосида баҳоланади ва сертификат олади. Натижада 2026-йилда 1,5 минг нафар сертификатга эга мутахассис Туркиянинг Мерсин вилоятидаги Аккую АЭСда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштирилади.

Аря касбий малакаларни сертификатлаш маркази Туркия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги тасарруфидаги идора бўлиб, касбий малака тизимини яратиш ва йўлга қўйиш мақсадида 2006-йилда ташкил этилган. Марказ томонидан бериладиган касбий малака сертификатлари Европа мамлакатларининг аксарият иш берувчи ташкилотлари томонидан тан олинади ва ушбу мамлакатларда ишга жойлашиш имкониятини яратади.

Фото: Миграция агентлиги

“Дунё” ахборот агентлиги берган маълумотларга кўра, марказ томонидан 2025 йил давомида 2500 нафар Ўзбекистон фуқаролари касбий малака сертификатлари билан таъминланган. Ушбу фуқароларнинг барчаси Аккую (
Akkuyu Nukleer Guc Santrali)
АЭС қурилиши лойиҳасига ишга жалб қилинган.)

Ангрен ва Гулистон шаҳарларида касбий малака синовларини ўтказиш учун марказлар тайёрланган. Наманган шаҳрида ҳам шундай марказ очилади. 2026 йил якунига қадар Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида махсус ихтисослаштирилган ўқув маркази биноси очилиши режалаштирилган.

Миграция агентлиги Туркиядаги ўзбекистонликлар учун иш, ҳимоя ва қонунийлик бўйича яна бир қатор муҳим келишувларга ҳам эришди. Жумладан, Туркияда ноқонуний мақомда бўлган ўзбекистонликларни депортациясиз легаллаштириш амалиётини давом эттирилади. Туркияда 3 йил доимий асосда яшаб келган ўзбекистонликларга 1 мартдан бошлаб илк бор ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома берилади. 



Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар