Daryo

Россия Туркияга АЭС қуриш учун 9 миллиард доллар ажратди

Икки давлат ўртасида “Аккую” атом электр станция қурилиши учун 2010 йилда шартнома имзоланган эди.

1 дақиқа ўқиш8 335 кўришлар0 изоҳ3

Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Bayraktar Россия томонидан “Аккую” атом электр станцияси (АЭС) қурилиши учун 9 миллиард доллар миқдорида молиялаштириш ажратилганини маълум қилди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар берди.

“Аккую” АЭС Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси томонидан Мерсин провинциясида барпо этилмоқда. Мазкур лойиҳа 2010-йилда имзоланган 20 миллиард долларлик келишув асосида амалга оширилмоқда. Гарчи станция 2025-йилда ишга туширилиши кутилган бўлса-да, айрим сабабларга кўра муддат кечиктирилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Россия томонидан ажратилган янги маблағлар асосан 2026–2027-йилларда ўзлаштирилади.

“Бу маблағларнинг камида 4-5 миллиард доллари 2026-йилги ташқи молиялаштириш эҳтиёжлари учун йўналтирилади. Биз станциянинг 2026-йилда ишга тушишини кутмоқдамиз”, деди Bayraktar Истанбулдаги брифингда.

Янги ядровий лойиҳалар ва халқаро ҳамкорлик

Туркия фақат “Аккую” билан чекланиб қолмоқчи эмас. Ҳозирда Синоп провинцияси ва Фракия минтақасида янги атом лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Жанубий Корея, Хитой, Россия ва АҚШ билан музокаралар олиб борилмоқда. Вазирнинг таъкидлашича, Анқара ушбу лойиҳалар учун “энг рақобатбардош таклифни” танлаш ниятида.Туркия 2035-йилга бориб 7,2 гигават, 2050-йилга бориб эса 20 гигават ядро қувватига эришишни мақсад қилган. У учта анъанавий атом электр станциясини қуриш ва уларни кичик модулли реакторлар (СМР) билан тўлдиришни режалаштирмоқда.​

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар