Daryo

Ўзбекистон ва Испания ўртасида виза тартиби соддалаштирилиши мумкин

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Испания билан виза тартиб-таомилларини енгиллаштириш ҳамда меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар миграция соҳасида институционал ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканини билдирди.

1 дақиқа ўқиш3 793 кўришлар0 изоҳ0

Ташқи ишлар вазирлигида Испаниянинг Ўзбекистондаги элчихонаси (қароргоҳи Москва шаҳрида) муваққат ишлар вакили Мария Асунсон Санчес Руис билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабарига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан миграция оқимларини диверсификация қилиш ва Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Испания бу борада истиқболли йўналишлардан бири сифатида қаралмоқда.

Музокаралар чоғида томонлар долзарб консуллик масалаларини, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашув доирасида Испания томонига Ҳаракатчанлик ва миграция тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолаш, Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларига жалб қилиш бўйича тажриба лойиҳасини ишга тушириш борасида фикр-мулоҳаза алмашилди. Шунингдек, Ўзбекистонни Испанияда ишга жойлаштириш учун хорижий ишчиларни ташкиллаштирилган ёллаш тизимига (GECCO) киритиш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Испания тегишли идоралари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни чуқурлаштиришга тайёр эканини билдирди. Келгусидаги ҳамкорлик, шу жумладан, миграция соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари тасдиқланди.

Аввалроқ Ўзбекистонликлар учун АҚШ визасини соддалаштириш бўйича музокаралар бошлангани маълум қилинганди. Элчи Фурқат Сиддиқовнинг айтишича, аҳоли учун АҚШ виза режимини енгиллаштириш борасида мунтазам ҳаракат кетмоқда. Кутилган натижага эришиш эса осон кечмаслиги табиий.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар