Daryo

Буюк Британия тўлиқ рақамли визага ўтди

Эндиликда ариза берувчиларнинг паспортига виза стикерлари ёпиштирилмайди. eVisa хавфсиз бўлиб, мақомни тасдиқлашда тез ҳамда қулай ҳисобланади.

1 дақиқа ўқиш2 402 кўришлар0 изоҳ1

Буюк Британия қоғоз ва пластик ҳужжатлар ўрнига тўлиқ рақамли иммиграция тизими (eVisa)га ўтди. Бу ҳақда ҳукумат порталида маълум қилинди.

Буюк Британия иммиграция бошқармаси (UKVI) энди ариза берувчиларнинг паспортларига виза стикерларини ёпиштирмайди. Энди барча янги визалар электрон виза (eVisa) шаклида расмийлаштирилади. Мазкур тизим 2018 йилдан бери ишлаб келмоқда ва ундан миллионлаб одамлар фойдаланган.

Электрон визаларнинг афзалликлари сифатида уларнинг хавфсизлиги (йўқотиб қўйиш, ўғирлаш ёки қалбакилаштириш мумкин эмаслиги), шунингдек, чегарада, иш берувчилар ва уй ижарага берувчилар олдида виза статусини тасдиқлашнинг тез ҳамда қулайлиги кўрсатилган.

Агар ариза топширган шахс мамлакатга кириш учун рухсат олса, унга электрон виза (FAV) шакли берилади. Жараённи якунлаш ушбу рақамли ҳужжатни виза марказига олиб бориш керак. Британияга саёҳат қилишдан олдин виза ҳолатини текшириш учун UKVI шахсий кабинетига кириш лозим.

Маълумот ўрнида, 2022 йил февраль ойида Британия бадавлат хорижликлар учун “олтин визалар” (Tier 1) дастурини ёпди. У 2008 йилдан бери иқтисодиётга камида 2 миллион фунт стерлинг сармоя киритганлар учун амал қилган. Коррупция йўли билан топилган пулларнинг мамлакатга кириши билан боғлиқ хавотирлар туфайли у бекор қилинган.

2026 йил март ойида якунланган молия йилида Буюк Британияга жами 136,8 миллион киши ташриф буюрган. Уларнинг аксариятини (57 фоизини) ватанига келган Британия фуқаролари ташкил этади. Хорижликларнинг аксарияти мамлакатга сайёҳ сифатида (қисқа муддатга) келган бўлса, қолганлар бошқа мақсадлар (ишлаш, ўқиш, оилавий ва гуманитар сабаблар) билан ташриф буюрган.

Аввалроқ АҚШ грин-карта учун ариза топширадиганларни текширишни кучайтириши маълум қилинганди. Аризачининг ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи, молиявий имкониятлари, мол-мулки, маълумоти ва касбий тажрибаси таҳлил қилинади. Ўзгариш юз минглаб муҳожирларга грин-карта беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.



Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар