Бутун Ўзбекистон ҳамда Тошкент шаҳрида 2026 йил 16 январь куни бошланган ёмғир қорга уланиб кетди. Камчаткадаги каби аномал қор бўронлари каби бўлмаса-да, янги йилнинг илк қори юзаларни оқ рангга бўяшга улгурди.
Қор 17 январь куни ҳам ёғишда давом этишига қарамасдан, қорбўрон ўйнашга етгулик даражада кўп тўпланмади, ерлар ҳам музламади. Шундай бўлса-да, одамлар кўнглига илиқлик олиб кирди ва кайфиятни кўтарди.
“Дарё” фотомухбири Фаррух Алиев қорга бурканган кечки пойтахт манзараларини фотокамера объективига муҳрлади.

Қор баҳона тозаланган ҳаводан нафас олиб қолиш учун кўчада сайр қилиб юрганларни кўриш мумкин.
Ҳаво совуқ ва ёғингарчилик давом этаётганига қарамасдан велосипед ва скутерларда етказиб бериш хизматлари ходимлари ўз ишларини давом эттирмоқда.









