Daryo

Тошкент Марказий Осиёдаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди

2025 йил якунларига кўра ишлаб чиқилган рейтингдан Марказий Осиёнинг уч шаҳри жой олди. Ўзбекистон пойтахти дунё рейтингида 51-ўринни эгаллади.

1 дақиқа ўқиш7 005 кўришлар0 изоҳ9

Numbeo портали 2025 йил якунларига кўра дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон пойтахти Марказий Осиё шаҳарлари орасида биринчиликни қўлга киритди. Жаҳон рейтингида эса 51-поғонадан жой олди.

Рўйхатдан Марказий Осиёнинг яна икки шаҳри Остона (дунё бўйича 81-ўрин) ва Олмаота (дунё бўйича 195-ўрин) ҳам ўрин олди.

Топ-100 лик рўйхатга МДҲнинг тўққизта шаҳри кирган. Бу борада Россия энг юқори кўрсаткични қайд этди. Хусусан,  Нижний Новгород (56-ўрин), Қозон (72-ўрин), Калининград (78-ўрин) ва Москва (99-ўрин) каби 4 шаҳар энг хавфсиз шаҳарлар қаторидан жой олди.

Фото: Numbeo

Дунёнинг хавфсиз 10 шаҳри:

  1.  Абу Даби (БАА)
  2. Доҳа (Қатар)
  3. Дубай (БАА)
  4. Тайпей (Тайван)
  5. Шаржа (БАА)
  6. Манама (Баҳрайн)
  7. Мускат (Уммон)
  8. Гаага (Нидерландия)
  9. Мюнхен (Германия)
  10. Трондхайм (Норвегия)

Қайд этилишича, рейтинг нафақат жиноятчилик даражаси, балки полиция хизматининг мавжудлиги, жамоат хавфсизлиги ва шаҳар инфратузилмасининг сифати каби омилларга ҳам асосланади. Ушбу мезонлар биргаликда реал яшаш муҳитининг ҳақиқий хавфсизлигини баҳолаш имконини беради.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар