Daryo

Совуқ кунларда энергияга талаб ортади, айрим ҳудудларда техник чекловлар бўлиши мумкин — Энергетика вазирлиги

Республикада ҳаво ҳарорати кескин пасайиши сабаб энергетика тизими кучайтирилган иш тартибига ўтказилади. Масъул хизматлар 24/7 режимида иш олиб бормоқда.

1 дақиқа ўқиш4 428 кўришлар0 изоҳ4

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли энергетика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Жума куни ва шанба кунга ўтар кечаси Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиб, қорга айланиши маълум қилинганди.

Шу муносабат билан ёқилғи-энергетика тизими совуқ об-ҳаво шароитида барқарор ишлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Электр, иссиқлик ва газ тармоқларида қўшимча техник кўриклар ўтказилиб, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш қувватлари мавжуд шароитга мослаштирилди. Масъул хизматлар 24/7 режимида иш олиб бормоқда.

Совуқ кунларда энергияга бўлган талаб ортиши сабабли айрим ҳудудларда вақтинчалик техник чекловлар ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда аҳоли ва ижтимоий объектларни барқарор таъминлаш муҳим экани таъкидланди.

Истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газдан, иситиш ускуналаридан тежамкорлик билан фойдаланиш тавсия қилинди. Шунингдек, ускуналарни қаровсиз қолдирмаслик, улардан фойдаланиш вақтида хонада шамоллатишни таъминлаш, дудбурон ва вентиляция тизимларининг ишлаш ҳолати мунтазам текшириб турилиш лозим.

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида ёпиқ хоналарда очиқ олов ёки носоз иситиш қурилмаларидан фойдаланмаслик, имкон қадар ис гази аниқлагич ускуналардан фойдаланиш керак.

Аввалроқ Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига вақтинчалик чеклов жорий этилиши хабар қилинганди. Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа экани билдирилган.

Бошқа бир ҳолатда эса Тошкентда халқаро парвозлар туман сабаб захира аэродромларига йўналтирилган. Бунда кўриш масофаси 700 метрни ташкил этган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар