Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида мамлакат етакчиси ва Қозоғистоннинг биринчи президенти яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан бир-бирини қутлаб, қардош мамлакатлар халқларига тинчлик, барқарорлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юксак даражага чиққани, шунингдек, кўп қиррали ҳамкорлик барча устувор соҳаларда изчил ривожланаётгани қайд этилди.
Бундан аввал президент Шавкат Мирзиёев ва туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтган эди.








