Daryo

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик аёл ўлик ҳолда топилди

Марҳума ўлимидан аввал дугонасига турмуш ўртоғи билан ширинлик устида жанжаллашгани, эри унга қўл кўтаргани ва уйидан кетмоқчи бўлганини айтган. Ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.

1 дақиқа ўқиш12 229 кўришлар0 изоҳ0

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси Мадина Рашид қизи ўлик ҳолда топилди. Аёл ўлимидан олдин эри билан жанжаллашгани ва турмуш ўртоғи унга нисбатан куч ишлатгани айтилмоқда. Бу ҳақда Qumash хабар берди.

Воқеа Мерке туманида содир бўлган. Мадина Ўзбекистон фуқароси, унинг эри эса Қозоғистон фуқароси ҳисобланади. Улар қарийб икки йил бирга яшаган ва саккиз ойлик фарзандни тарбиялаган. Марҳуманинг дугонасининг айтишича, Мадина эри билан муносабатлари ҳақида унга бир неча бор гапирган ва турмуш ўртоғи томонидан калтакланганини айтган.

Сўнгги можаро эри фарзандига олиб келган “Барни” бисквити сабаб юзага келган. Мадина ширинликни еб қўйгани учун эри унга қўл кўтарган. Эртаси куни Мадина буюмларини йиғиб, уларнинг суратини дугонасига юборган ва уйидан кетмоқчи эканини айтган. Шунингдек, ундан 15 минг тенге (тахминан 384 минг сўм) сўраган. Бироқ дугонаси ўша пайтда пул топа олмаган. Шундан кейин улар ўртасидаги алоқа узилган. Кейинчалик Мадинанинг қайнонаси дугонасига унинг вафот этгани ҳақида хабар берган.

Дугонаси Threads’даги постларида Мадинанинг ўлими ҳолатлари юзасидан шубҳаларини билдирган. Унинг айтишича, марҳуманинг танасида жароҳатлар бўлган. Бироқ бу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Полиция ҳодиса юзасидан ўз жонига қасд қилиш даражасига етказиш моддаси билан судгача тергов бошлаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеанинг барча тафсилотлари аниқланаётганини билдирди. Жамбил вилояти полицияси тергов якунига қадар ўлим сабаби ва айбдорлар ҳақида хулоса берилмаслигини таъкидлади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар